Friday, June 20, 2014

 

Қотилликка Қўл Урманг Оналар!




Безовталанган аёл гинекологга келди ва шундай деди:
- Доктор, менда жиддий муаммо бор. Мен сиқилиб кетаяпман, менга ёрдамингиз керак. Биринчи фарзандим ҳали бир ёшга ҳам киргани йўқ, мен эса яна ҳомиладорман. Мен фарзандларимни тенг бўлиб қолишини истамайман.
- Яхши, мендан нима истайсиз?
- Мени ҳомиламни олиб ташлашингизни истайман. Ишонаман, сиз буни уддалайсиз.
Доктор бироз ўйланиб қолди ва узоқ жимликдан сўнг аёлга шундай деди:
- Ўйлашимча, бу масалада менда яхшироқ ечим бор. Энг асосийси, бунда сизнинг соғлигингиз зарар кўрмайди. Жонингиз қийналмайди.
Аёл докторнинг бу гапидан хурсанд бўлди. Таклифига рози бўлганидан доктордан миннатдор бўлди.
- Менинг таклиф шундай, - деди доктор, - сиз иккита болага қараб қийналмаслигингиз учун, келинг, катта фарзандигнизни ўлдирамиз. Иккинчи фарзандингиз туғулгунча озмунча дам ҳам оволасиз. Нима фарқи бор каттасини ўлдирдикми, кичигини – барибир биттасини ўлдириш керак. Каттасини ўлдирсак, ҳаётингизни ҳавфга қўйиб, иккинчи фарзандингизни олдиришингизга ҳам ҳожат қолмайди. Жонингиз ҳам оғримайди.
- Йўқ, доктор! Бу нима деганингиз? Қарзандимни ўлдириш – бу жиноятку! Даҳшат! – дея бақирди аёл бор овози билан.
- Бўпти, лекин сиз иккинчи фарзандингизни ўлдиришга тайёр бўлиб келгандингизку, шунинг учун мен сизга яхшироқ ва осонроқ йўлини таклиф қилгандим, -деди лекин ичида мақсадига эришганидан мамнун эди.
Доктор ёш онага туғилмаган фарзандни олдириш туғилган фарзандни ўлдириш билан баробар эканлигини тушунтира олганди. Ахир фарзандни қай йўсинда ўлдирмасин – барибир жиноятку! Шундайми?

Агар сиз ҳам шундай фикрласангиз ва бу мақола ёққан бўлса, дўстларингизга УЛАШИНГ!Туғилмаган гўдакларнинг ҳаётини БИРГАЛИКДА сақлаб қолайлик

 

P.S Afsuski oramizda ikkinchi farzandni hohlamaslik sababi bilan abort qildirayotganlardan tashqari boshqa sabab bilan abort qilinayotgan go'daklarning Onalari juda ko'p. 

Original maqolani shu erdan oldim: http://maslahat.uz/qotillikka-qol-urmang-onalar